ЎҚУВЧИГА УЯЛИ ТЕЛЕФОН КЕРАК...МИ?

Яқинда бир воқеани гувоҳи бўлдим. Бир мактаб ўқувчиси уйига бориб онасига уяли телефон олиб беринг дея дағдаға қилган. Нима эмиш, мактабда фақат шундагина телефон йўқ экан. Шунинг учун у ҳам телефонли бўлишни ҳохлаб қолибди. Онаси ҳозир унга телефон олиб беришга имкони йўқлигини ва керак бўлса ўзи пул топиб олишини айтгач, вақтинчалик мактабга бормасдан мардикорлик қилиб пул ишлаб, орзусига эришибди. Хўш, энди у уяли телефонни нима қилади? Кимлар билан гаплашади? Қандай муҳим иши борки, унга телефон керак? Нима деб ўйлайсиз, худди шундай ҳолатлар ҳам болаларни заҳарламаяптимикан? 

Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида бир гуруҳ ота-оналар билан суҳбатлашдик.

Анора ХУШИЕВА,

45 ёш:

- Ўғлим 7-синфда ўқийди. Туғилган кунимга телефон олиб беринг деб илтимос қилаяпти. Анчадан бери дадаси иккаламиз унинг илтимоси бўйича бир қарорга келолмадик. Гап шундаки, ўғлим мусиқа мактабида ҳам ўқийди. Уйимиздан мактабгачаярим соатлик йўл. Бир томондан, ота-она ўз фарзанди билан доим алоқада бўлиши учун мобил телефон жуда қулай. Иккинчи томондан, мобил телефон боланинг ўқишига салбий таъсир қилиши мумкин.

Акрам МАЖИДОВ,

50 ёш:

- Уяли алоқа воситасидан ота-она фарзандидан нималар билан шуғулланаётганлигини билиб туриб учун ҳам, хабар олиб туриши, назорат килиши учун керак. Болаларга улардан тўғри фойдаланиш этикетини ўргатиш даркор. Айрим болалар қўл телефонни (жуда қиммат бўлганлиги учун бўлса керак) кўз-кўз қилиш учунгина олиб юришади. Ўйлашимча, уларнинг отасида ёки онасида бунақа телефон йўқ, лекин фарзандининг қўлида бор. 

Демак, ота-она бу ерда боласининг қайсидир жиҳатдан ҳавойи, мақтанчоқ бўлишига «ўз ҳиссаси»ни қўшмоқда.

 

Гулбаҳор НАВРЎЗОВА,

43 ёш:

- Фикримча, мактаб ўқувчисига уяли телефон тутиш зарар қилмаса керак. Чунки ота-она ўз фарзандини мактабда юрган пайтида ҳам назорат қилиши мумкин бўлади. Фақат ўқувчи дарс жараёнида ўқитувчига халал бермаслиги, яъни дарс пайтида телефонни ўчириб қўйиши ёки овозсиз қилиши лозим деб ўйлайман.

 

Ғулом СУЯРОВ,

  1. ёш

         - Ўғлим айни вақтда саккизинчи синфда таҳсил олмоқда. Ўтган йили янги ўқув йили бошланиши билан уяли телефон олиб бердим. Ишонасизми, ўғлим умуман китоб ўқимай қўйди, дарслари ўлда-жўлда қолиб кетди. Уйда WIFI бўлганлиги болам учун икки карра яхши бўлди. Мен ҳам, онаси ҳам куни бўйи ишда бўламиз. У эса мактабдан келгандан қўл телефонига ёпишади... Қолганини тассассур қилаверинг. Биринчи чорак тугади, не кўз билан кўрайки, ўғлим илк чоракни фақат уч баҳолар билан якунлаган эди. Ҳолатнинг сабабини ахтариб ўтирмадим, чунки бу кундек равшан. Фарзандимга қўл телефондан фойдаланишни қатъиян таъқиқлаб қўйдим. Қарабсизки, ўқув йилининг иккинчи чорагида бола барча фанлардан ўзлаштириб олди.  

ХУЛОСА:

Мактаб ўқувчисига уяли алоқа воситасининг умуман кераги йўқ. Бунинг асосий сабаблари:

- ўқувчининг ўқишга бўлган эътиборини пасайтиради, ва натижада боланинг билим даражасини пасайтиради;

- болада моддийликдан руҳланиш (кибр)нинг шаклланишига олиб келади... Бу эса, синфдаги бошқа, телефон ишлатмайдиган болаларга психологик жиҳатдан таъсир қилади. Натижа эса аниқ – ўсмир депрессия ҳолатини келтириб чиқаради;

- баъзиларнинг айтиши бўйича, телефон -  болани назорат қилишнинг энг яхши воситаси бўлар экан... Бу қанчалик тўғри фикр билмадим-ку, лекин болани назорат қилишда телефондан эмас, бошқа тарбия методларидан фойдаланиш керак;

- Телефон – аксарият мактаб ўқувчилари учун вақтни беҳуда кетказилишига сабаб бўлувчи воситага айланиб бормоқда. Ота-оналар ўқувчига телефон олиб бергандан кўра, уни оптимал вақт бошқарувини (тиме манагемент) таъминлаб беришлари керак. 

- ўқувчи муомала маданиятини етарлича билмаслиги;

- ота-онанинг чўнтагига ортиқча харажат; (муқобил ҳол: телефондан кўра, ўувчига зарур бир нечта китоб сотиб олиши мумкин);

- ўқувчилар орасида турли хил видео, аудио ёки бошқа файлларни тарқалишига сабаб бўлади... Бу эса, ёш ниҳолнинг тарбиясига сезиларли таъсирини кўрсатмай қолмайди.

С. МАВЛАНОВА.

 


Авторизация