БУЗОҚНИНГ ЮГУРГАНИ СОМОНХОНАГАЧА

Департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида, фуқаро Э.Э. тамаки маҳсулотлари савдоси учун рухсатнома олмасдан “Марказий деҳқон бозори”да бир қути “Кент-6” тамаки маҳсулотини 18 минг сўмга, "Парламент" номли тамаки маҳсулотини 20 минг сўмга сотган вақтида ушланди.

 “Уддабурон тадбиркор” ҳаммани алдамоқчи эди. Бироқ бузоқнинг югургани сомонхонагача бўлиб чиқди. Ундан 19 турдаги қиймати 4 млн. 31 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари далилий ашё тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди ҳукмига кўра жарима жазоси қўлланилди. 

С.Мамиров,

Департаментнинг Дўстлик туман бўлими терговчиси


Авторизация