ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИ

 Фуқаро М.О.  муқаддам валюта бойликларини қонунга хилоф равишда ўтказганлиги ҳолати юзасидан Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди қарорига мувофиқ 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўллаганлиги бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармаган экан. 

Яна қинғир ишга қўл урди. У “Эски шаҳар” буюм бозори ҳудудида 100 АҚШ долларини жами 1 млн. 300 минг сўмга сотган вақтида ушланди ва қонунга хилоф равишда ўтказган 100 АҚШ доллари ва ёнидаги бошқа валюталар далилий ашё тариқасида олиб қўйилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди ҳукми билан фуқаро М. О. айбдор деб топилиб 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

С.Абдуалимов,

Департаментнинг Дўстлик туман бўлими катта тезкор вакили,

1-даражали юрист 


Авторизация