Фуқаро Б.К. ҳам муқаддам алкоголли маҳсулотларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлиги учун маъмурий жазога тортилган амма ўзига тегишли хулоса чиқармасган. Жорий йилнинг январ ойида харидорга чет элда ишлаб чиқарилган 5 қути “ESSE CHANGE” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 200 минг сўмга, 2 шиша алкогол маҳсулотини 400 минг сўмга сотган вақтида фаолиятига чек қўйилди.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида ундан холислар иштирокида 24 турдаги тамаки ва 3 турдаги 6 дона алкоголли маҳсулотларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш мақсадида сақланаётганлиги аниқланди. Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман суди хукми билан фуқаро айбдор, деб топилиб, жарима жазоси тайинланган.
О.Абдурауфов,
Департаментнинг Дўстлик туман бўлими бошлиғи,
1-даражали юрист.