Қонунда тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш, жамиятда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтиришни назарда тутувчи процессуал кафолатларни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар акс этган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юқоридаги қонуннинг ишлаш механизми самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Бироқ, вилоятимиз ҳамда Бахмал туманида ушбу тоифадаги жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар тахлил қилинганида уларнинг сони ортаётгани барчамини ташвишлантирмоқда. Хусусан, вилоятимиз бўйича 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида 1570 нафар аёллар тазйиқ ва зўравонликка учраганлиги ҳолатлари аниқланган.
Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида зўравонлик ҳолатлари қайд этилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ортган. 2021 йилнинг 9 ойи давомида вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идораларига хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари бўйича жами 1449 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 388 таси 18-30 ёш оралиҚидаги, 34 таси эса вояга етмаган шахслардан келиб тушган.
Содир этилган зўравонлик ҳолатларининг энг катта қисми – 1402 таси оилада юз берганлиги ва мурожаат қилган шахсларнинг 811 нафари руҳий, 655 нафари жисмоний, 5 нафари жинсий зўравонлик ҳамда 99 нафари зулм ва тазйиқ ўтказишларга учраганлиги аниқланган.
Ваколатли идоралар томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида 1038 та ҳолатда эри томонидан хотинига, 47 таси қайнона томонидан келинига, 32 таси келини томонидан қайнонасига тазйиқ ўтказиш ҳолатлари бўйича ҳамда қолган 453 таси бошқаларга «ҳимоя ордери» расмийлаштириб берилди.
2021 йилнинг 9 ойи мобайнида вилоят бўйича 1570 та «ҳимоя ордери» расмийлаштириб берилиши натижасида 668 та оила яраштирилди, 599 та низо бартараф этилди.
Юқорида санаб ўтилган кўрсаткичларни Бахмал тумани мисолида таҳлил қилсак. Ўудудда жорий йил мобайнида 79 нафар хотин-қизларга профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда ҳимоя ордерлари берилган. Ўолатларнинг 50 таси жисмоний зўравонлик, 28 таси руҳий зўравонлик ва 1 таси тазйиқни ташкил этмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Бахмал тумани суди томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида оилавий низолар негизида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боҚлиқ 79 нафар шахсга нисбатан 79 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди. 16 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ, 36 нафар шахсга нисбатан жарима жазоси тайинланган бўлса, 27 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар, ҳуқуқбузар жабрланувчи билан ярашиб олганлиги сабабли МЖтКнинг 21-моддасига асосан огоҳлантирилиб иш юритишдан тугатилган.
Ушбу тофадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва шу каби ҳолатларни содир этилишига сабаб бўлувчи шарт шароитларни бартараф этиш юзасидан ҳудудда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жамиятимизда тазйиқ ҳамда зўравонликка учраш борасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва уларнинг содир этилишига сабаб бўлувчи шарт-шароитларни бартараф этиш учун ҳаммамиз масъулмиз. Бу йўлда ҳамиша бирга ишлашимиз, аниқланган ҳар бир холатдан бир-биримизни ҳабардор қилишимиз ва содир этилган қонунбузилиши ҳолатларини тез фурсатларда бартараф этишимиз лозим.
С.Эргашев,
жиноят ишлари бўйича
Бахмал туман судининг раиси