Жиззах вилояти солиқ бошқармаси томонидан “Файз” ХК (номи ўзгартирилган) “Файз” ХКга 829,5 миллион сўмдан ортиқ солиқ ҳисобланган. Ўтказилган суриштирувлар натижасида корхона фаолиятида ҚҚС тўлашдан бўйин товлаш ёки уни яширишда ифодаланган жиноят аломатлари ёки бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган.
“Файз” ХК (номи ўзгартирилган) сотиб олган маҳсулотлар бўйича 829,5 миллион сўм ҚҚС суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилган. Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг ходимлари корхона фаолиятида камерал ва сайёр солиқ текширувлари ўтказиб, уларнинг натижаси бўйича қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаган.
Шунга қарамай, бошқарма ходими З.М. томонидан корхона хуфиёна иқтисодиёт билан шуғулланган тадбиркорлик субъектлари билан қалбаки ва кўзбўямачилик учун битимлар тузганлиги сабабли 829,5 миллион сўм ҚҚС суммасини ҳисобдан чиқариш тўғрисида асослантирилмаган хулоса тузилган.
Ўтказилган суриштирувлар натижасида корхона фаолиятида ҚҚС тўлашдан бўйин товлаш ёки уни яширишда ифодаланган жиноят аломатлари ёки бошқа қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаган ва тўпланган ҳужжатлар бошқармага қайтариб юборилган.
Бизнес-омбудсманнинг тадбиркор манфаатида судга киритилган даъво аризаси натижасида Жиззах вилояти солиқ бошқармасининг “Файз” ХКга 829,5 миллион сўмдан ортиқ солиқ ҳисоблашдан иборат ҳаракати қонунга хилоф ва қарор ҳақиқий эмас деб топилди.