Жиззахда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида икки киши вафот этди – вилоят ИИБ

14-10-2021, 22:25
0
Шикоят қилиш

Жиззах вилоятининг Зомин ҳамда Мирзачўл туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида икки киши вафот этди. Улардан бири 6 ёшли бола бўлган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБнинг «102/365» хабарлар дастурида маълум қилинди.

2021 йил 10 октябрь куни соат 11:20ларда Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи Жиззах-Равот-Зомин-Совот йўлининг 27-километрида Сирдарё вилояти Ховос тумани «Оқчангал» МФЙда яшовчи фуқаро «Лаcетти» русумли автомобилни Жиззах йўналишида бошқариб бораётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган “Пешағор” МФЙда истиқомат қилган 7 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда бола туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, 2021 йил 10 октябрь куни соат 19:00ларда Мирзачўл тумани «Тошкент» ҚФЙ ҳудудидаги ички кўчада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. «Лаcетти» ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган. Оқибатда автомобилда йўловчи сифатида кетаётган аёл тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Жиззахда «Cobalt»нинг автобус билан тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этгани ва иккита юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида қашқадарёлик ҳайдовчи вафот этгани хабар қилинган эди.


Авторизация