ЖАМИЯТНИ КЕМИРУВЧИ ИЛЛАТ

2000 йил 5 ноябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикасида 2004 йил 8 январдан кучга кирган "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш конвенцияси"нинг 8-моддасида шундай дейилган: «Барча иштирокчи-давлатлар қуйидаги ҳаракатларни улар қасддан қилинганда жиноий жазога сазоворлигини тан олиш учун зарур қонунчилик ва бошқа чораларни кўришади:

а) мансабдор шахсга шахсан ёки воситачилар орқали, ушбу мансабдор шахс ўз лавозими мажбуриятларини бажараётганда бирор ҳаракат қилиши ёки қилмаслиги учун мансабдор шахс ўзи ёки бош-қа жисмоний ёки юридик шахсга ноқонуний имтиёзлар беришга ваъда, таклиф ёки тақдим қилиш;

  1. b) мансабдор шахс ўз лавозими мажбуриятларини бажараётганда бирор қасд қилиши ёки қилмаслиги учун шахсан ёки воситачилар орқали ўзи ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахсга ноқонуний имтиёзларни қўрқитиб ундириши ва олиши.

Барча иштирокчи-давлатлар коррупциянинг бошқа шакллари жиноий жазога сазоворлигини тан олиш имкониятини ҳам ўрганиб чиқишади. Барча иштирокчи-давлатлар ушбу моддага биноан жиноятда шерик сифатида иштирок этишнинг жиноий жазога сазоворлигини тан олиш учун зарур чоралар кўришади.

Ушбу модда 1-банди ва мазкур Конвенция 9-моддасига биноан "мансабдор шахс - бу бирор давлат хизматидаги мансабдор шахс ёки давлат хизматини кўрсатувчи шахсдир.

Шу конвенциянинг 9-моддасида эса коррупцияга қарши чоралар белгиланган бўлиб:

Мазкур Конвенция 8-моддасида кўрсатилган чораларга қўшимча равишда барча давлатлар ўз ҳуқуқий тизимига мувофиқ ва талаб этилувчи даражада давлат мансабдор шахслари ҳалоллигини таъминлаш, улар орасида коррупция-ни аниқлаш, олдини олиш ва унинг учун жазолаш мақсадида қонунчилик, маъмурий ёки бошқа самарадор чоралар кўради.

Барча иштирокчи-давлатлар давлат мансабдор шахслари орасида коррупцияни аниқлаш, олдини олиш ва унинг учун жазолашда ўз органлари самарадор ишлаши учун чоралар кўради. Жумладан, бундай органларга улар ҳаракатларига ноқонуний таъсирни тўлиқ етказиш учун етарли мустақиллик беради.

Жамият ривожланиши босқичида коррупция иллати дастлаб иқтисодиёт асосларига қарши қаратилган салбий ҳодиса сифатида баҳоланган. Бунда, муайян иқтисодиёт субъектларига преференция-лар бериш, солиқларни яшириш, назорат қилинмайдиган (яъни солиқ ҳисобланмайдиган) хуфия иқтисодиётни яратиш ва шу каби ҳолатларга имкон берувчи шарт-шароит сифатида ривожланган бўлса, коррупция бугунги кун ҳолатида нафақат иқтисодиёт асосларига, балки, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг нормал фаолиятига қарши қаратилган жиноий ҳодиса сифатида баҳоланмоқда.

Порахўрлик - бошқарув органлари ва жамоат бирлашмалари фаолияти тартибига қарши қаратилган уч мустақил мансаб жиноятлари  - пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилишни ўз ичига оладиган атама. Кўрсатилган манфаатларга нисбатан санаб ўтилган ҳар бир тажовуз тугатилган қилмиш сифатида бошқа жиноят билан боҚлиқ бўлмаган ҳолда содир этилиши мумкин эмас. Шу сабабдан улар бир-бири билан шу даражада боҚлиқ бўладики, пора олиш фактининг мавжуд эмаслиги пора бериш фактини ҳам истисно этади.

Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шу билан изоҳланадики, пора олиш мансабдор шахслар томонидан ўзларининг мансаб ваколатларини ижро этишнинг ўрнатилган тартибини кескин ўзгартиради ва бу билан давлат хизмати манфаатларини қўпол бузади. Коррупция - ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодисанинг нисбатан кўп тарқалган ва ўзига хос ҳодисаси ҳисобланади.

Бугунги кунда коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш ва унга қарши курашишда аҳолининг кенг қатламларини хабардор қилиш ва онг-билимларини оширишда мақсадли тадбирларни амалга ошириш, фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ёшларда коррупцияга қарши курашишда фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантирадиган чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-амалий чора-тадбирларни такомиллаштириш, коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳим омил ҳисобланади.

Шаҳноза МАНСУРОВА


Авторизация