СОКИН ТУН
Мана сокин кеча, ҳамма ёқ жим-жит.
Гўёки, ҳар туним мўъжизага бой.
Деразадан қарасам осмонга боқиб,
Ўз аксим кўриниб, милтирайди ой.
Бунча гўзал бўлмаса ойдин бу кеча,
Табиат ҳам хурсанд, бағрини очиб.
Кечага яна бир файз берадиган,
Тўлин ой турибди нурларин сочиб.
КИТОБНИ СЕВИНГ
Барча илму билим мужассам бунда,
Бахтингиз бўлади у ёруғ кунда.
Гўзал бир ҳаёт мужассам шунда,
Дўстларим, китобни севинг!
Келажакка етакловчи ягонадир у,
Самимий сахий-ку, асосийси шу,
Эшитинг ёшлар, сизга керак бу.
Дўстларим, китобни севинг!
Изланинг, тўхтаманг ҳаракатдан ҳеч,
Натижасин кўрсатар бўлса ҳамки кеч,
Билимдир дунёда энг қудратли куч.
Дўстларим, китобни севинг!
Бекорчи нарсадан фойда топмайсиз,
Ютуқлар бўлмайди асли китобсиз,
Китбосиз олам гўё офтобсиз.
Дўстларим, китобни севинг!
Мухлиса Рахимова,
Зомин тумани, Пешағор қишлоғи.