СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...

Саволларга Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси юристконсульти Шавкат Яхшиев жавоб беради:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 16 августда имзоланган "Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни 56-моддасига мувофиқ жамоа полизчилиги учун берилган ер участкаларидан сабзавот, картошка ва полиз экинлари етиштириш учун фойдаланилади. Улардан уйлар ва бошқа капитал иншоотлар қуриш учун фойдаланиш тақиқланади. Бундай участкаларда умумий фойдаланишдаги муваққат иморатлар ва иншоотларни қуришга қонунчиликда белгиланган тартибда рухсат берилиши мумкин.

Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги учун берилган ерлардан фойдаланиш тартиби ва шарт-лари қонунчилик билан белгиланади.

- Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш оқибатлари ҳақида тушунча берсангиз?

- Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 16 августда имзо чеккан "Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни 911-моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига, шунингдек, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо этган шахслар инсофли мулкдор деб тан олинмайди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларидаги қонунга хилоф қурилиш объектларини сув таъминоти, оқова сув, электр, иссиқлик энергияси ва газ тармоқларига улаш тақиқланади.

 

 

-  Кадастр паспортим яроқсиз ҳолга келиб қолган. Айтинг-чи, бу вазиятда мен кадастр паспортини бепул расмийлаштира оламанми? Қандай ҳолларда кадастр паспортини бепул расмийлаштириш амалга оширилади?

  1. ДИЁРОВА,

Жиззах шаҳри

Саволларга Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.ҚЎҚонбоев жавоб беради.

- Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорт) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

- кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

- кадастр йиғмажилди (паспорти) йуқолганда (яроқсиз холга келганда).

Ушбу холларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади. 

-  Ўзим яшаб турган туманда уй-жой қуриш учун ер олишим керак. Бунинг учун қаерга мурожаат этишим мумкин?

Ж. САИДОВ,

Зафаробод тумани.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил  28 январдаги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер часткалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш "E-IJRO AUKSION" ягона савдо майдончасида электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Туманингизда аукцион савдосига қўйилаётган ер участкаларини кузатиб боринг.


Авторизация