Ҳар қандай жамиятнинг етуклиги унинг хотин-қизларга бўлган муносабати билан ўлчанади. Аёлга, Онага, опа-сингил ва рафиқага ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш шарқона одоб аҳлоқнинг кўринишларидан бири бўлиб келган. Мустақиллик йилларида эса, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини, сиёсий мавқеини, фаоллигини ошириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилди.
Бу эса, ўз самарасини бераяпти. Бугунги кунда хотин-қизларимиз барча соҳаларда фаол меҳнат қилмоқдалар. Айни пайтда шаҳримизда 95927 нафар хотин-қизлар истиқомат қилади. Агар маълумотларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида шаҳримизда истиқомат қилувчи 988 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилганига, ишлаш истагида бўлган 494 нафар хотин-қизлар доимий ишларга жойлаштирилганига, 259 нафар хотин-қизларга кредит олишига кўмаклашилганига ва тадбиркорлик лойиҳаларини бошлашга амалий кўмак берилганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шунингдек, 169 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳудудлардаги лидер тадбиркор аёлларга бириктирилган.
2025 йилда хотин-қизларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ўзини-ўзи банд қилишлари, соғликларини тиклашлари учун ҳамда ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Аёллар дафтари”ги жами 6379 нафар турли тоифадаги муаммолари мавжуд хотин-қизларимиз киритилди. Бу буйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Айни пайтда 1428 нафар боқувчиси бўлмаган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам бериш, сектор раҳбари хулосаси асосида, оғир турмуш шароитидаги 11 нафар хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш белгиланган.
Шунингдек, 1103 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам ажратилди. 68 нафар уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун ижара компенсациясини тўлаш, уй-жой билан таъминлаш, сектор раҳбари хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам бериш белгиланган бўлиб, шундан 55 нафар хотин-қизларга ижара шартномаси асосида 215 млн. сўмдан ошиқ ижара компенсацияси тўлаб берилди. 379 нафар қарамоғида ногирон фарзанлари бор хотин-қизларга жами 282 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларга қўшимча ёрдам кўрсатиш мақсадида 33 нафар хотин-қизларга 217 млн сўмлик тиббий ёрдам ва жарроҳлик амалиёти ўтказишда амаллий ёрдам беррилдид. 4 нафар хотин-қизга олий таълим муассасасининг тўлов контракти учун 12 млн. сўм маблағ тўлаб берилди. Аёлларимизни маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 нафар хотин-қизларимиз Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига саёҳатга жўнатилди. 206 нафарига ҳуқуқий, 3181 нафарига психологик ёрдам кўрсатилди.
Сўнгги йилларда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари қайд этилаёттгани сир эмас. Шу туфайли, 281 нафар аёлларга “Ҳимоя ордери” берилган. Жорий йилнинг 5 ойи давомида ҳимоя ордерида кўрсатилган чекловларни бузганлиги сабабли 8 нафар фуқарорлар қонунда кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли жавобгарликка тортилди.
Фаолиятимиз давомида ажримлар билан ишлашга тўғри келганлиги учун ҳам турли тафсилотларга гувоҳ бўламиз. Ажримларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларга қарамай Жиззах шаҳрида 2025 йилнинг 5 ой давомида 129 та оилаларда ажрим қайд этилди. Гарчанд ўтган йилнинг шу даврига кўра, бу кўрсаткич 40 тага камайган бўлсада, бу хотиржамликка берилишимизга асос бўла олмайдди. Шу сабаб, баъзи оилаларда юзага келган келишмовчиликлар ўрганилмоқда. Улар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўзаро яраштирилмоқда ва оилада соғлом муҳит яратулгунга қадар доимий назоратга олинмоқда.
Аёл — хонадонларимиз фариштаси. Аёл бахтли бўлса, оила мустаҳкам бўлади, хонадонларда фарзандлар кулгуси янграб туради. Шундай экан, аёлга бахт беринг, саодат беринг!
Ҳалима НЕГМАТОВА,
шаҳар ҳокимининг ўринбосари –
оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи,
II даражали “Соғлом авлод учун”
ордени соҳибаси