ХАЛҚ РОЗИ БЎЛСА...

Жорий йилнинг 15 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида “Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар”га бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган “маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш тадбирларини ташкил этиш” вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш турли тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, шаҳардаги “Оққўрғонлик” ва “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғинларида уч авлод учрашувлари каби маданий-маърифий тадбирлар уюштирилиб,  аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслар томонидан 480 та мурожаатлар йўлланган. Шундан 462 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 73 таси юқори ташкилотларига юборилиб, ўтган йилга нисбатан мурожаатлар сони 280 та (36,8 фоиз)га камайишига эришилган. Мурожаатларнинг 397 таси ёки 75 фоизи қаноатлантирилган бўлиб, шундан 250 та мурожаат ижобий ечимини топган бўлса, 133 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 44 та мурожаатлар ижроси учун муддат талаб қилинганлиги сабабли узоқ муддатли назоратга олинган ҳамда 31 та мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.  

Таҳлилларга кўра, Халқ қабулхонаси кадастр бўлимига оид 4 та мурожаатдан 3 таси (75 фоиз), ички ишлар соҳасига оид 19 та мурожаатдан 10 таси (52,6 фоиз), соғлиқни сақлаш масаласида 14 та мурожаатдан 5 таси  (35,7 фоиз), электр таъминоти масаласида 12 та мурожаатдан 4 таси (33,3 фоиз), иш билан таъминлаш масаласида 54 та мурожаатдан 13 таси (26,7 фоиз), пенсия масаласида 30 та мурожаатдан 8 таси (26,7 фоиз) ижобий қаноатлантирилмасдан тушунтириш бериш орқали кифояланган. 

Ушбу салбий ҳолатларнинг келиб чиқишига корхона-ташкилот раҳбарлари таҳлил асосида ишламаслиги, ёш ишчи ходимлар томонидан юзаки, сифат жихатидан қониқарсиз ўрганишлар ўтказилганлиги мурожаатларнинг қаноатлантирилмаслигига  сабаб бўлмоқда.

2022 йил биринчи чораги давомида сектор раҳбарлари томонидан жойларда жами 37 маротаба оммавий сайёр қабуллар ташкил қилиниб, жами 237 та масалалардан сектор раҳбарлари томонидан 187 таси (78,9 фоиз) қаноатлантирилган, 2 тасига (0,8 фоиз) тушунтириш берилган, 29 та (12,2 фоиз) муддат ва маблағ билан боғлиқ мурожаатлар узоқ муддатли назоратга олинган.

Ўтказилган қабуллар 1-сектор томонидан 10 маротаба, 2-сектор томонидан 11 маротаба, 3-сектор томонидан 10 маротаба, 4-сектор томонидан 6 маротабани ташкил қилади.

Ҳудудларда сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган оммавий сайёр қабул ва ёшлар билан ўтказилаётган учрашувларда ижобий натижаларга эришиш билан бир қаторда айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилаётганлиги, шунингдек, таҳлилларга кўра сектор раҳбарлари томонидан қабулларни ташкил этишга етарли даражада эътибор қаратилмаётганлиги оқибатида тасдиқланган жадвал асосида ўтказилиши лозим бўлган оммавий сайёр қабуллардан 4-сектор раҳбари томонидан 10 тадан 4 таси ўтказилмасдан қолган.

Ҳудудларда ўтказилаётган оммавий сайёр қабулларда келиб тушаётган мурожаатларни қаноатлантириш даражаси ҳам талаб даражасида ташкил этилмаган.

Ёшлар билан ўтказиладиган учрашувлардан 1-сектор томонидан 14 маротаба, 2-сектор томонидан 12 маротаба, 3-сектор томонидан 11 маротаба, 4-сектор томонидан 6 маротабани ташкил қилиб, тасдиқланган жадвалнинг 4 таси ўтказилмаган.

Қаноатлантириш даражаси кўрсаткичи, 1-секторда жами 64 та масалалардан 45 таси (70,3 фоиз) қаноатлантирилган, 8 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 2-секторда жами 84 та масалалардан 83 таси (98,8 фоиз) қаноатлантирилган, 1 таси узоқ муддатли назоратга олинган,  3-секторда жами 56 та масалалардан 44 таси (78,6 фоиз) қаноатлантирилган, 3 таси узоқ муддатли назоратга олинган, 4-секторда жами 31 та масалалардан 25 таси (80,6 фоиз) қаноатлантирилган, 2 таси узоқ муддатли назоратга олинган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, жойларда оммавий сайёр қабуллар ва ёшлар билан учрашувларда маҳаллалардаги мавжуд муаммоли масалалар, ёшларни қийнаб келаётган муаммолар Ёшлар агентлиги раҳбарлигида маҳаллалардаги “ёшлар етакчилари” билан ҳамкорлик ҳам яхши йўлга қўйилмаганлигидан ёшлар муаммолари ўрганилиши учун ҳафтада бир кун ажратилиб, улар билан якка тартибда муаммоси юзасидан суҳбат ўтказилмаслиги оқибатида ёшлар муаммолари, айниқса уларнинг бандлигини таъминлаш сектор раҳбари назоратидан четда қолмоқда. Бундай ҳолатларни барча секторлар мисолида кўплаб кўриш мумкин.

2022 йилнинг иккинчи чорагида ҳам олдимизда янада кўламли, ўта муҳим янги вазифалар турибди.

«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинган 2022 йилда сектор ва барча тоифа раҳбарларининг зиммасига катта маъсулият юклатилган. Бу эса ўз навбатида сектор раҳбарлари, маҳалла раиси, нуронийлар ва хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчиларидан ушбу йўналиш бўйича иш самарадорлигини тубдан оширишни талаб этади. 

Биринчидан, шаҳардаги барча корхона-ташкилот раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрири талабларидан келиб чиқиб ўз ташкилотларида ходимлари ва ўзларини билим савияларини оширишлари юзасидан бир ойда камида бир маротаба мурожаатлар таҳлили асосида ўқишларни ташкил қилиб, ижро интизоми масаласида идоравий назоратни янада кучайтиришлари;

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси таъминланишида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилиши сабаблари ҳақида “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ (В.Қўшбоқов), Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ш.Қаюмов) ва Тиббиёт бирлашмаси (Ш.Зулфиқоров)ларнинг Ахборотини Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши сессиясида эшитиш;

Учинчидан, секторлар томонидан ўтказиб келинаётган оммавий қабуллар ва ёшлар учрашувида аҳолини йиллар мобайнида қийнаб келаётган муаммоларни раҳбарлар томонидан тўла-тўкис ўрганишни ташкил этиб, «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Жиззах шаҳар бўлими ҳамда ҳар бир маҳалла билан “маҳаллабай” ҳамкорликда мурожаатларни ўз муддатида ижобий қаноатлантириш чораларини кўриш; 

Тўртинчидан, сектор раҳбари бошчилигида ишчи гурух тузилиб, кўп маротаба дубликат ва такрорий мурожаат қилган фуқаролар таҳлили асосида ҳар бир мурожаатчи билан қисқа муддат ичида алоҳида суҳбат ўтказиб, мурожаатларнинг келиб чиқиш шарт-шароитлари ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилишни йўлга қўйиш чораларини кўриш;

Бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли Қарори асосида ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари билан ҳамкорликда масалаларни “маҳаллабай” жойида ҳал этиш; 

Олтинчидан, 2022 йилда “Обод маҳалла” дастури доирасига киритилган Тинчлик, Оққўрғонлик ва А.Темур маҳаллаларида “Янги Ўзбекистон-янги имкониятлар” тамойили асосида ободонлаштириш, таъмирлаш-қуриш ва бунёдкорлик ишларини самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Еттинчидан, Ҳурматли шаҳар Халқ депутатлари!

Депутатлик сўровлари асосида шаҳарнинг Сайилжойи, Ўратепалик ва бошқа маҳаллалардаги канализация тармоғини қуриш ишлари “AKELIK GROUP” компанияси томонидан олиб борилиб, охирига етказилмай қолган таъмирлаш ишларини якунига етказиш чораларини кўриш;

Саккизинчидан, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашига киритилган таклифлар депутатлар томонидан чуқур ўрганилиб сессияда муҳокама қилинсада, аммо амалда бажарилмасдан йиғилиш баённомаларида қолиб кетмоқда. Шу сабабли муаммоларни ҳал этиш борасида йўл хариталари ишлаб чиқиш ва муддатлари ҳамда ижрочи учун масъулларни қатъий белгилаш лозим бўлади. 


И.Р.Хазратқулов,

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Жиззах шаҳридаги

Халқ қабулхонаси мудири 


Авторизация