ИШЛАР ЖАДАЛЛИКДА ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳрида оғир ҳудуд сифатида белгиланган “Оққўрғонлик” ва “Амир Темур маҳаллаларида Халқ қабулхонаcи штаблари тузилди. Аҳолининг электр энергияси, ичимлик суви ва газ таъминотидаги муаммоларини ҳал қилиш ҳамда тупроқли йўлларни шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

“Оққўрғонлик” маҳалласида жами 16 та кўча бўлиб, шундан 4 та кўчанинг 1,9 километрига 1420 тонна шағал тўкилди. Келгусида “Юлдузли-2” кўчасининг 0,45 километри, Ф.Юсупов кўчасининг 0,7 километри, “Анхор” кўчасининг 0,25 километри Оққўрғонлик 2 та тупик кўчасининг 0,12 километрлик йўлини ҳам шағаллаштириш ишлари режалаштирилди.

Мащалладаги 0,14 километрлик ичимлик суви тармоғи ва 2 та ичимлик суви иншооти (минора) таъмирланди. 1 та электр таянч устунлари янгиланди, 0,6 километр электр узатиш тармоғи ва 5 та трансформатор жорий таъмирланди. 0,080 километр газ тармоҚи ва 5 та газ тақсимлаш пункити таъмирланди.

Шунингдек, маҳалладан Халқ қабулхонасига 2 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаат тегишли ташкилотлар томонидан ижобий ҳал этилган. 

“Амир Темур” маҳалласи 24 та кўчадан иборат. Қисқа вақт оралиғида 5 та кўчага 950 тонна шаҚал келтирилиб 1,6 километрига тўкилди. Бундан ташқари, Муқумий кўчасининг 2,2 километри, Мароқанд кўчасининг 1,6 километри, Лойиҳа кўчасининг 2,2 километри, Бархаёт кўчасининг 1,5 километри, Асаларичилар ва Сузмойил тепа кўчаларининг 1,70 километри, жами 9,2 километр йўлнинг шағаллаштирилиши режалаштирилди. 20 метр ичимлик сув тармоғи ҳамда 4 та ичимлик суви иншооти (насос) таъмирланди. 5 та электр таянч устуни янгиланди, 0,6 километр электр узатиш тармоғи ва 7 дона трансформатор жорий таъмирланди. Шу билан бирга 0,020 километр газ тармоғи ва 3 та газ тақсимлаш пункти (ГРП) таъмирланди.

Халқ қабулхонасига иш билан таъминлаш масаласида 4 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 1 нафарининг мурожаати ижобий щал этилган. 1 нафар мурожаатчининг уй-жойини таъмирлаш масаласи ижобий щал этилди. 1 нафар мурожаатчига кредит асосида уй-жой олишига кўмак берилди. 1 нафар фуқарога моддий ёрдам олишига, 1 нафарига даволаниши учун моддий ёрдам берилишига, 1 нафарига ер участкалари, 6 нафарига бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатларини тайёрлаш масаласида ёрдам кўрсатилди. 

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Жиззах шаҳридаги

Халқ қабулхонаси


Авторизация