ИЛМ БАҲОРИ МАТЕМАТИКАДАН БОШЛАНАДИ

Сегодня, 09:15
0
Шикоят қилиш

Жиззах Давлат педагогика университетининг Табиий ва аниқ фанларда масофавий таълим кафедрасида “Илм баҳори математикадан бошланади” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда кафедранинг математикани ўқитиш йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабалар, ўқитувчилар ўртасида мунозара ва беллашувлар бўлди. 

Кафедранинг тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси талабалари чизган суратлардан иборат кўргазма ҳам тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. 

Шунингдек, мусиқа таълими йўналиши ўқитувчилари ва талабалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга байрамона руҳ бағишлади.

 

А.Каримов.


Авторизация