ГАЗ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган талаби кескин ошиб, бунинг натижасида айрим ҳудудлардаги қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. 

Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини  табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа эканлигини инобатга олган “Жиззахшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходимлари айни пайтда шаҳардаги 1100 нафардан ошиқ аҳоли хонадони мавжуд бўлган Маданият ва Кимёгар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 230 метр, Сайилжойи маҳалласидаги 100 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи 7- ва 7А- кўпқаватли уйларда табиий газ босимини яхшилаш мақсадида 268 метр янги газ тармоғи тортилди.

-Буларнинг барчаси юртдошларимизнинг турмушини янада фаровонлаштиришга қаратилган бўлиб, шу билан бирга ходимларимиз томонидан жойларда 2024-2025 қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда, - дейди “Жиззахшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Дилшод Қурбонов.

Шунингдек, Наврўз, Бунёдкор, Сангзор, Боғишамол маҳалларида газ тақсимлаш пунктларини техник кўрикдан ўтказиш, айрим эскирган газ тақсимлаш пунктларини янгисига алмаштириш жараёнлари ҳам давом этмоқда. 

 

Саид Донишев


Авторизация