ЖИЗЗАХДА ЯНГИ ТАЖРИБА

Жиззах шаҳрида илк бор “Шаффоф шаҳарлар” лойиҳаси амалга оширилади. Бу – ўз навбатида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш йўлидаги муҳим қадамлар сирасига киради. Лойиҳа “Ҳалол туманлар” ташаббуси билан бирга, давлат ҳокимияти органларида ҳалоллик ва шаффофликни ошириш, коррупция хавфларини олдиндан аниқлаш ва бартараф этишни мақсад қилган.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Бухоро вилоятининг Вобкент тумани сингари Жиззах шаҳри ҳам қамраб олинган бўлиб, бу ҳудудларда лойиҳа механизмлари тажриба сифатида қўлланади.

Мазкур лойиҳа Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан амалга оширилиб, у Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий экотизимни мустаҳкамлаш” дастури доирасида ишлаб чиқилган.

Бунда асосий кўзда тутилаётган натижа сифатида коррупциядан холи ҳудудларни шакллантириш, давлат ташкилотларида ахлоқ ва ҳалолликнинг юқори стандартларини жорий қилишни кўриш мумкин. Лойиҳа натижасига қараб, дастур кейинчалик бошқа туман ва шаҳарларга ҳам татбиқ этилади.

Бир сўз билан айтганла, бу саъй-ҳаракатлар, ўз навбатида, фуқароларнинг давлатга нисбатан ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Саид Донишев


Авторизация