Ўзбекистоннинг Бош қонуни бугун ва келажак ҳаётимизни белгилаб берувчи мукаммал ҳужжат ҳисобланади.
Жиззах вилояти ҳокимлигининг тантаналар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллигига бағишлаб ташкил этилган байрам тадбирида бу каби фикрлар яна бир карра таъкидланди.
Тадбир аввалида сўз олган вилоят раҳбари Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқи ва манфаатлари ифодаси сифатида демократик қадрият, анъана ва ижтимоий адолатнинг қарор топишида, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши ҳамда миллий тотувликни таъминлашда бош омил эканлиги, унда мустаҳкамлаб қўйилган кафолатларни ва ифода этилган нормаларни кундалик ҳаётимизда қарор топтириш, шубҳасиз, кексаю ёш – ҳар бир фуқародан ҳуқуқий фаолликни талаб қилиши хусусида тўхталиб, барчани улуғ айём билан қутлади.
Байрам тантаналари ҳарбий оркестр, миллий чолғу ансамбли ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмаси санъат усталари иштирокидаги катта концерт дастури билан давом эттирилди.
Саид ДОНИШЕВ