Хитой Халқ Республикасининг 30 нафар етакчи туроператорлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюришди.
Туризм қўмитаси кўмагида “Centrum Air” авиакомпанияси томонидан “Тошкент - Гуанжоу” йўналишида ташкил этилаётган илк авиақатновнинг очилиш маросими доирасида Гуандун провинциясининг 30 нафардан иборат нуфузли туроператорлари ва ОАВ вакиллари учун Жиззах вилоятига инфо-тур ташкил этилди. Мазкур делегация вакиллари билан вилоят ҳокимлиги масъуллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви ўтказилди.
Меҳмонларнинг саёҳат манзили Жиззах вилоятининг махсус индустриал зонаси ҳудудида яратилган имкониятлар, яъни завод ва фабрикалар фаолияти билан яқиндан танишиш бўлди.
Саёҳат давомида меҳмонлар “Master Building” ва “BYD” автомобил заводига ташриф буюриб, замонавий услубдаги ишлаб чиқарилаётган автомашиналар тўғрисида тўла маълумот олишди.
Саид Донишев