Ўхшаш янгиликлар
16-ноябр - Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан Жиззах вилояти марказида “Бағрикенглик ҳафталиги” бўлиб ўтди.
Тадбирлар дастлаб, Миллий маданий марказлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда Жиззах шаҳридаги Хотира ҳиёбонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланди. Маросимда вилоят ҳокимлиги, миллий-маданий марказлар раҳбарлари, фаоллари ҳамда давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Шундан сўнг Дўстлик уйида миллий либослар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ва фотосуратлар кўргазмалари ташкил этилди. Шунингдек, Миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари иштирокида давра суҳбати ва оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.