Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги ва 21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунини кенг нишонлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним хиёбонида «Ўзбек тили - халқимизни бирлаштирган кучдир» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Жиззах вилоят ҳамда шаҳар ҳокимлиги, вилоят ёзувчилар уюшмаси, корхона ва муассаса раҳбарлари, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари, ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Унда сўзга чиқанлар Давлат тилига эътибор ва ҳурмат кўрсатишда муҳтарам Президентимиз алоҳида ўрнак бўлаётганликлари яъни, 2020 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 75-, ҳамда 2023 йил бўлиб ўтган 78-сессиясида, шунингдек, қатор нуфузли анжуманларда ўзбек тилида нутқ сўзлагани она тилимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилаётгани, қолаверса, улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомизнинг: «Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз!», деган пурмаъно ўгитларига амал қилган ҳолда, юртимизда тил масаласида олиб борилаётган давлат сиёсати хусусида тўхталиб ўтишди.
Саид Донишев