ЖИЗЗАХЛИК СПОРТЧИЛАРНИНГ ЮТУҚЛАРИ

2024 йил 24-29 сентябр кунлари Тошкентда Ўзбекистон тарихида биринчи бор кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди. Ушбу спорт тадбирида, халқаро саҳнада чемпионлик унвони учун курашиш мақсадида дунёнинг энг кучли жангчилари тўпланди.

Жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари спортчилари иштирок этган кўламли тадбирда жангчиларимиз ўз маҳоратларини намойиш этишлари учун ажойиб имконият яратилди.

Мазкур нуфузли мусобақада Жиззах шаҳар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам муносиб иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумиш, 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Шиддатли ўтган мусобақаларда мураббий Улуғбек Қодировнинг шогирдларидан Ҳилола Мелибоева 1-ўринни, Беллура Хусанова ва Абдулла Эргашовлар 2-ўринни, Мансур Холматов, Шерали Aбдурахмонов, Акмал Соатовлар 3-ўринни эгалладилар.


А.Каримов.


Авторизация