Иқтидорли кикбоксингчилар Жиззахда аниқланди

18-10-2021, 12:27
0
Шикоят қилиш

Жиззахда кикбоксинг спорт тури бўйича 2008-2013 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон кикбоксинг федерацияси матбуот хизмати.

850 нафардан зиёд ёш спортсевар қатнашган мусобақа Жиззах шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилди. Баҳслар  кикбоксингнинг кик-лайт, лайт-конакт йўналишлари бўйича ташкил этилди.  

Муросасиз баҳслар натижасига кўра, кик-лайт басларида ўз вазн ва ёш гуруҳларида Самира Нурмадова, Мухлиса Шералиева, Нилуфарбону Ғуломова, Асадбек Абдураимов, Азизбек Каримов, Сарвар Муродов, Файзулло Носиров, Сардор Пўлатов ва Умиджон Равшанов каби спортчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Лайт-конакт йўналишидаги муросасиз баҳсларда эса Асилбек Эргашев биринчи ўринни қўлга киритди. 2-ўрин Азизбек Раҳимовга насиб этган бўлса, Умиджон Равшанов ва Беҳрўз Икромов 3-ўрин соҳиблари бўлишди.

–Бундай мусобақаларни ўтказишни доимий тарзда  йўлга қўйганмиз. Мақсад ғолибларни саралаш эмас, юртимизда оммавий спортнинг ривожига муносиб ҳисса қўшиш,–дейди Ўзбекистон кикбоксинг федерацияси бош котиби Азамат Исҳоқов.

Жиззахда ўтказилган мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Авторизация