КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРИШДИ

2024-йилнинг 20-22 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўттган “Лаззатли Ўзбекистон” гастрономик фестивалида Жиззах вилояти Туризм бошқармаси ва моҳир ошпазларидан иборат делегация ҳам иштирок этди. 

Тадбирдан кўзланган мақсад ўзбек ошхонаси ва маданиятига қизиқувчи сайёҳларни вилоятимизга жалб қилиш, гастрономик туризмни кенгроқ тарғибот қилишдан иборат бўлди.

Фестивал доирасида ошпазларимиз томонидан тайёрланган машхур зомин тандири ва патири, вилоятимиз брендига айланган сомса ҳамда бошқа таомлар, шунингдек, ширин таъмга эга мевалардан иборат гастро-туризм салоҳиятимиз намойиш этилди. Гастрономик фестивалда хакамлар ҳайъати аъзолари ушбу таомларнинг тайёрланиш жараёни билан танишиб, ноёб таъм ва ўзига хос тарихга эга миллий таомларимизга катта қизиқиш билдиришди.


Авторизация