ЮРТИМИЗ ШАРАФИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШАДИ

Жиззахдаги "JIZZAKH CYBER ARENA" мажмуаси икки кун мобайнида миллий спорт турларимиз сирасига кирмиш Ўзбек жанг санъати бўйича Республика кубоги баҳсларига мезбонлик қилди.

Беллашувларда мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган 800 нафардан зиёд сара спортчилар "Мерган чавандоз", "Мерган спортчи" ҳамда "Темурийлар беллашуви" йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини мухлису мутахассислар олдида намойиш этишди. 

Жиззахлик Анвар Нуралиев, Муҳаммадали Умрқулов сингари тажрибали мураббийларнинг мусобақага ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрган шогирдлари умумжамоа ҳисобида бош соврин эгасига айланишди. Тошкент вилояти ҳамда пойтахтлик Ўзбек жанг санъати усталари эса мос равишда шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи поғонасини банд қилдилар.

Энди маҳоратли спортчилардан таркиб топган терма жамоамиз аъзолари жорий йилнинг 2-4 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

 

Саид Донишев


Авторизация