ЖИЗЗАХДА МИЛЛИЙ МАҚОМ САНЪАТИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ва Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоевлар сўзга чиқди. 

Икки кун давом этган миллий мақом санъати бўйича республика кўрик танлови жорий йилнинг 27-30 июнь кунлари Зомин туманида бўлиб ўтиши кутилаётган II халқаро мақом анжумани доирасида ўтказилган бўлиб, унда 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган 50 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди. Кўрик танлов якунига кўра жиззахлик Достон Тоиров ва Санжар Ўринбоев (жўровозлар) “Энг яхши хонанда - эркак овози”, пойтахтлик Адолат исмоилова ва Нафиса Фармонорва (жўровозлар) “Энг яхши хонанда - аёл овози”, Тошкент шаҳридаги Юнус Ражабий номли  ансамбл созандалар жамоаси “Энг яхши мақом ансамбли” ҳамда яна бир пойтахтлик Шоҳижаҳон Ёриев “Энг яхши мақом созандаси” йўналишлари бўйича ғолиб деб топилдилар. 

Кўрик-танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалардан ташқари II халқаро мақом анжуманида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди.

 

Саид ДОНИШЕВ


Авторизация