“РАҲБАР ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ

“Туризм қўмитаси тизимида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора тадбирлар дастури”  ижросини таъминлаш мақсадида Зомин туризм ва сервис коллежида 50 нафардан ортиқ битирувчи ёш иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Ушбу учрашувда  Жиззах вилояти туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азизбек Эгамбердиев ҳамда Туризм ва сервис коллежи директори Гўзал Ҳайитқуловалар вилоятда, жумладан, Зомин туманида туризм соҳасини ривожлантиришда бир қатор ишлар амалга оширилаётгани, янги туризм объектлари барпо этилиб, янги иш ўринлари яратилаётгани ва ушбу иш ўринларига айнан мазкур коллеж битирувчилари жойлашиши учун катта имкониятлар мавжудлиги хусусида гапириб берди.

“Раҳбар ва ёшлар” учрашувида  коллеж ўқувчилари томонидан вилоятда туризм соҳасини янада ривожлантириш юзасидан бир қатор таклифлар билдирилди ва улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.


Авторизация