МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – АСОСИЙ МАСАЛА

Жиззах шаҳрида AҚШ Тараққиёт агентлигининг (ЮСAИД) Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш лойиҳаси доирасида “Маҳаллий Кенгашлар депутатлари фаолиятининг қонунчилик асослари ва депутатлар учун қўлланманинг асосий йўналишлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Давра суҳбатининг очилишида AҚШ Тараққиёт агентлигининг (ЮСAИД) Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари Роберт Бодо ҳамда лойиҳа раҳбари ўринбосари Орзимурод Ғайбуллаев лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, амалга оширилган ишлар ва “Маҳаллий Кенгашлар депутатлари фаолиятининг қонунчилик асослари ва депутатлар учун қўлланманинг асосий йўналишлари” ҳақида маълумот беришди.

Мулоқотда “Маҳаллий кенгашлар депутатларининг кундалик иш амалиёти, жумладан, қарорлар қабул қилишда фуқароларни жалб қилиш бўйича услубиётнинг аҳамияти” мавзуида музокара олиб борилиб, қизғин мунозаралар, савол-жавоблар ва таклифларга бой бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш лойиҳаси 2023 йилнинг июл ойидан 2028 йилнинг июл ойигача амалга оширилиб, асосий уч мақсадни илгари сурмоқда. Жумладан, 1-мақсад – Ислоҳотлар учун асослар, 2-мақсад – децентрализация стратегиясини маҳаллий бошқарувда қўллаш, 3-мақсад – жавобгарликни ва жамоатчилик назоратини кучайтириш саналади.

Саид ДОНИШЕВ


Авторизация