OzLiDeP боғи

   Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзолари ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаоллик кўрсатишмоқда. Жумладан, сиёсий партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари мамлакатимиз раҳбари томонидан 2024 йил 29 март куни “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлашга катта шижоат билан киришдилар.

   Маълумки, кенг кўламли мазкур лойиҳа доирасида бу йилги баҳор мавсумида мамлакатимизда 125 миллион туп кўчат экилиши кўзда тутилган. Айни кунларда ЎзЛиДеП вакиллари барча ҳудудларда кўчат экиш ишларини давом эттиришиб, Республика бўйлаб жойларда “OzLiDeP боғи” барпо қилишга киришилган. Хусусан, OzLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги Амир Темур маҳалласи ҳудудида бошланган кўчат экиш жараёнида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Олий Мажлис Сенати вакиллари, Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам фаол иштирок этишди.

   Янги барпо этилаётган боққа 1000 туп мевали ва манзарали кўчат ниҳоллари қадалди. Яхши ният билан қадалган ҳар бир кўчатни суғориш ва парваришлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинди.

 

   Саид Донишев


Авторизация