САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жиззах шаҳридаги “Ёшлар” инновацион марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари сайловига Жиззах вилоятида кўрилаётган тайёргалик ишлари муҳокама қилинган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоятида ташкил этилган округ ва участка сайлов комиссиялари раислари, маҳаллалар фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этган йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этиб, сўзга чиқди.

З.Низомхўжаев ўз нутқида 27 октябрда ўтказиладиган умумхалқ сайловининг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни, бу жараёнга фуқаролар билдираётган муносабатлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида округ ва участка сайлов комиссияси масъулларига сайловларни давр талабларига мос равишда ташкил этиш юзасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

Р.Юнусов.


Авторизация