ЁШЛАР ЎЗ ИҚТИДОРЛАРИНИ НАМОЙИШ ЭТДИЛАР

2024 йил 15 сентябрь куни Жиззах шаҳридаги “Ёшлар” шаҳарчасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидор ва ташаббусларини юзага чиқариш мақсадида “Беш ташаббус” олимпиада фестивали ташкил этилди. Тадбирда шахмат ва шашка мусобақалари, “Заковат” интеллектуал танлови ўтказилди. Расмлар танловида  ёш рассомлар ўртасида кўрик-танлов бўлди. Шунингдек ҳунарманд ва тадбиркорлар кўргазмаси ҳам тадбир иштирокчилари эътиборини ўзига тортди. Спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ҳам қизиқарли ташкил этилди.

Тадбир сўнгида ўз йўналишлари бўйича фаол бўлган ёшларга эсдалик совғалари топширилди. Қарийиб 10 мингдан ошиқ йигит-қизларни қамараб олган байрам тадбири таниқли хонандалар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.


Авторизация