Ўхшаш янгиликлар
Жорий йилнинг 9 сентабрь куни Россиянинг Санкт-Петурбург шаҳрида спортнинг Aкробатика тури бўйича Халқаро турнир бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоа аъзолари, Жиззах вилоят Гимнастика спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби ўқувчилари Мехринигор Тоймуратова, Гулируза Норбоева, Умида Турсуновалар мураббий Фотима Камолова бошчилигида Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилишиб, фахрли 2 - ўринни қўлга киритишди.
Спортчи қизларимизнинг келажакда янада юксак ғалабаларни қўлга киритишига ишонамиз!