ВИЛОЯТ ДАВЛАТ АРХИВИДА ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

29 август куни Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги томонидан “Давлат архивларида амалга оширилаётган ислохотлар” мавзусида Пресс-тур ўтказилди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Aнваржон Aлиев томонидан Жиззах вилояти ҳамда Республикадаги давлат архивларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Пресс-турда иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари Жиззах вилояти ҳамда Шароф Рашидов туман давлат архивларида бўлдилар. Дастлаб журналистлар Шароф Рашидов туман давлат архивида давлат сақловидаги архив ҳужжатлари ва фотокўргазма, шунингдек, давлат архивида ҳужжатлар сақланишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва ҳужжатларни рақамлаштириш жараёни билан танишдилар.

Пресс-тур Жиззах вилоят давлат архивида давом эттирилиб, бу ерда Жиззах вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат архивларида амалга оширилган ислоҳатлар ҳамда белгилаб олинган режалар юзасидан ахборот тингланди.

Қайд этиш керакки, бугунги кунда Жиззах вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимида жами 4 та давлат ҳамда 11 та шахсий таркиб хужжатлари давлат архиви фаолият юритиб келмоқда.


Авторизация