Арнасойда “Маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув-амалий семинарлар бошланди

Арнасой туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш ва уларни ҳал этиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлашни кучайтириш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ўрганишлар доирасида Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ва Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида туман сектор раҳбарлари ҳамда “маҳалла еттилиги” аъзолари учун ўқув-семинарлар бошланди.

Машғулотларда туман сектор раҳбарлари ва тегишли “маҳалла еттилиги” тизими масъулларини маҳаллаларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, миграциядан қайтганлар билан ишлаш ва жиноятчиликни камайтириш, маҳалладаги мавжуд салоҳиятдан тўла фойдаланиш, “Маҳалла бюджети”ни шакллантириш, “Маҳалла еттилиги”нинг ижтимоий-иқтисодий, қурилиш ва коммунал соҳада амалга оширадиган ишлари бўйича маърузалар бўлиб ўтди.

Дастур асосида 3 кунга мўлжалланган ўқув-амалий семинарлар Давлат бошқарув академияси профессор-ўқитувчилари, ҳудудий тренерлар ва соҳада фаолият олиб бораётган масъуллар томонидан олиб борилмоқда.

 

Саид Донишев


Авторизация