"МАҲОРАТ ДАРСИ" ЎТКАЗИЛДИ.

   2 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби ҳамкорлигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Жиззах овози” газетасининг бўлим муҳаррири Абдурахмон Каримов билан “Ёзувчининг бадиий маҳорати” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди. 


   Маҳорат дарсида А.Каримов бадиий адабиёт, наср жанри, жумладан илмий фантастика жанрлари тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этди. Бадиий маҳоратнинг ўзига хос қирралари тўғрисда қизиқарли маълумотлар берди. Ижод мактабининг назм ва наср йўналишида таҳсил олаётган ижодкор ўқувчилари ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этдилар. 

   Тадбир сўнгида ижод мактаби ва “Жиззах овози” газетаси таҳририяти ўртасида ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, таҳририятда давра суҳбатлари ташкил этиш борасида келишиб олинди.  


Авторизация