МАРҲАБО, ЯНГИ УМИДЛАР КЎКЛАМИ

Барча жойда бўлгани сингари Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик боғида ҳам Наврўзи айём кенг нишонланди. Шодиёналарда 2023 йилда вилоятда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, 2024 йилнинг энг устувор вазифалари белгилан олинди.

Барча туманлар, Жиззах шаҳри ҳамда вилоят ташкилотлари учун ажратилган павильонлар кун бўйи юртдошларимиз ва вилоят меҳмонлари билан гавжум бўлди. Ўттиз тўртта маҳалла фаоллари томонидан тайёрланган кўргазмаларда “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деган ғоя ўз ифодасини топди.

Оммавий сайилларни кузатар экансиз, кишилар кўзида шукроналик туйғулари шундоққина намоён бўлиб турганлигига гувоҳ бўласиз. Намойиш этилган халқ ўйинлари, ҳунармандчилик ва китоб ярмаркалари Ҳамалнинг руҳи ва фалсафасига уйғунлашди, десак хато қилмаган бўламиз.

Пойтахтдан ташриф буюрган санъат усталари, шунингдек, иқтидорли ижрочилар, фольклор жамоалари ижросидаги куй-қўшиқларда Янги Ўзбекистон ва Наврўз, тинчлик ва ҳамжиҳатлик мадҳ этилди.

Эътиборлиси, ушбу саъй-ҳаракатлар меҳр-мурувват акцияларига уланиб кетди. Шаҳардаги тўртта сеcтор етакчилари, кўп сонли фаоллар, кекса авлод вакиллари, хусусан, уруш ва меҳнат фахрийлари, ижтимоий муҳофазага эҳтиёжманд шахсларни йўқлашди. Рўзадорлар учун алоҳида эҳсон дастурхонлари ёзилди.

Наврўз шодиёналари вилоятнинг барча туманларида, овулу қишлоқларида ана шундай кўтаринки кайфиятда давом этмоқд.

 

Саид Донишев


Авторизация