БЕШ ТАШАББУС – БОШ ТАШАББУС

Мамлакатимизда  жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, спорт билан шуғулланувчиларнинг сонини янада ошириш, ёшларни ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятли кадрлар қилиб таорбиялаш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Ушбу хайрли ишлар Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам ўз ифодасини топган. Хусусан, унда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сонини босқичма-босқич ошириб бориш, ёшлар ўртасида миллий спорт турларини оммалаштириш, бу бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш, ғолиб ва совриндорларни ўз вақтида муносиб рағбатлантириб бориш каби вазифалар белгилаб қўйилган.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги мавсумига старт берилди. Онлайн тарзда ўтган очилиш маросимида Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Маданият вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилот масъул раҳбарлари ва спортчи ёшлар иштирок этишди. 

Жиззахлик ёшлар ҳам “Jizzakh cyber arena” мажмуасида олимпиаданинг очилиш маросимини ўзига хос байрамона тарзда қарши олишди. 

Ушбу мавсумда маҳалла ёшлари китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари ҳамда спорт турлари бўйича  жами 26 та мусобақа ва танловларда ўзаро беллашадилар. 

Бир сўз билан айтганда, бу каби тадбирлар юртимизда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолининг ортишига ҳамда жисмонан соғлом ва маънан етук авлодни тарбиялашга хизмат қилади.


Авторизация