ЎЗБЕК ҚИЗИ ДИЁРАГА ҚАРАНГЛАР

БАХМАЛДАН МАКТУБ.

 Ассалому алайкум, таҳририят ходимлари! Менда  “Жиззах овози” газетасининг   бошқа мақолалар қатори охирги дам олиш саҳифаси, хусусан янги номлар кашф этилаётгани беҳад қониқтиради. Муштарийларга  бевосита Сизнинг газетангиз орқали кўриниш бериш биз учун ҳам ғоят ёқимлидир. Сизларга саломатлик, ижодий равнақ тилаб, шеърларимдан бир намуна жўнатмоқдаман. Сизларга ёқади, деб умид қиламан. Бу шеър илк бор Сизларга тақдим этилмоқда.

МУАЛЛИФ.




Ифтихорнома

ЎЗБЕК ҚИЗИ ДИЁРАГА ҚАРАНГЛАР!

 

Тенг келолмас японию, корейси,

Тан беришди рақибларин бариси.

Олимпия ўйинларин париси –

Ўзбек қизи Диёрага қаранглар,

Ғолибликнинг гаштин ундан сўранглар.

 

Байроғи-ла олимпларни забт этган,

Шоҳсупанинг чўққисини банд этган.

Ўшал жойда ўз юртини мадҳ этган,

Ўзбек қизи Диёрага қаранглар,

Бундай кучни қайдан олди, сўранглар.

 

Кўринг, ана, Тўмарислар ўлмаган,

Ҳеч бир халқда бундай қизлар бўлмаган.

Айтинг, ким бор кўзи ёшга тўлмаган?

Ўзбек қизи Диёрага қаранглар,

Ҳеч бўлмаса олқишлашга яранглар.

 

Биз-ку, майли, турк-у, қозоқ мадҳ этди,

Туркий халқлар учун ғурур бахш этди.

Ўз номини тарихларга нақш эди,

Ўзбек қизи Диёрага қаранглар,

Ор-номуснинг кучин ундан сўранглар.

 

Ярашади йиғласа ҳам кулса ҳам,

Шоҳсупада қанот ёзиб турса ҳам.

Тилдан тушмас энди юзга кирса ҳам,

Ўзбек қизи Диёрага қарангар,

“Юрт шаъни не?” -дея ундан сўранглар.

 

Қизлар дерлар:  «Диёрага ўхшасам»,

Мен ҳам энди шу нуқтада тўхтасам.

Айтарим кўп такрор –такрор мақтасам,

Ўзбек қизи Диёрага қаранглар,

“Олтин медаль шарафми? –деб сўранглар!

 

Равшан ШОДИЁРОВ,

Бахмал туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактаби

ўқитувчиси.

 


Авторизация