СЎРАГАН ЭДИНГИЗ...

-Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади.

Аёлларни пенсия ёшига тўлганлиги сабабли иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тақиқланади.   

Айрим тоифадаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади.

"Аёллар дафтари"га киритилганларга 40 млн 500 минг сўмгача кредит берилиши мумкин. 

Ишлайдиган оналарга болани овқатлантириш учун танаффус берилади.

Хотин-қизларнинг касб ўрганишга қилган харажатларини давлат тўлаб беради 

 “Аёллар дафтари”га киритилган ёлҚиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боҚчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади. 

ОҚир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади .

Фаол ва ташаббускор хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланади.

12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади.  

Айрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берилади.

2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ишга ўтказилади.  

ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов қўлланилмайди. 

Раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштироки таъминланади. 

Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкин. 

 

 

- Мен 2015 йилда тиббиёт коллежини “аъло” бахоларга тамомладим. Ўозир ҳамшира бўлиб ишлаб келмоқдаман. Тиббиёт институтига суҳбат асосида ўқишга кирсам бўладими?    

Д. ОЛИМОВА,

Зомин тумани

- "Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўҚрисида"ги Низомнинг 4-бандига асосан, "Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув  якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)», бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) «5 (аъло)» бўлган битирувчилар киради.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларни олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.

Юқорида қайд этилган тоифага кирмайдиган ҳамда техникумни битирганига икки йилдан ошганлар ўқишга кириш истагини билдирганда, уларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.

Демак, 2021/2022 ўқув йилида теҳникумларни тамомлаган битирувчилар суҳбат асосида ОТМга кириши мумкин.


Авторизация