Устозлик юқори мақомга эга. Бугун жамиятимизда ўқитувчиларнинг нуфузини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилаяпти. Алишер Навоий ҳам устозликни юқори даражага кўтариб, улуғлаган бўлса, Амир Темур Кўрагон вафотидан кейин ўз жасадини устози Саид Барака ҳазратларининг пойига қўйишларини васият қилган.
Фарзанднинг жисмини, ақлни парвариш қилиш ота-онасининг вазифаси бўлса, муаллим эса ақлни чархлайди, оиладиги тарбияни давомийлигини таъминлайди. Гўзал одоб-ахлоқни ўргатиб, оқ-қорани танитишга хизмат қилади.
Маърифатга ошно бўлиш учун китобнинг ўзи етарли бўлмайди. Бунинг устоз беминнат кўмакчи. У ўқувчилар қалбига илм нурини олиб киради. Шундай экан, устозни қанча ардоқласак кам. Зеро, Муҳаммад Юсуф таъкидлаганидек,
Юзга кираман мен Худо хоҳласа,
Эҳтимол юздан ҳам ўтарман бир кун.
Бўлса ҳам, бир зотда бўлади қарзим,
Оддий муаллим у, оддий муаллим!
Азиза АБДУВАЛИЕВА,
Шаҳардаги 24-ДМТТ тарбиячиси