Жорий йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” Фармони эълон қилинган эди.
Юқорида қабул қилинган Фармон ва қарорлар асосида берилган имтиёзлар туфайли иқтисодиётнинг барча соҳаларида ривожланиш учун қулай шароит юзага келмоқда. Жумладан Жиззах шаҳрида аҳолининг етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳити шаклланиб, янги лойиҳалар асосида кўплаб иш ўринлари яратилмоқда.
Хусусан, 2024 йилнинг 9 ойи якунида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 463,4 млрд. сўм, яъни 102,4 фоизни, ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 1924,3 млрд. сўм ёки жами саноатдаги улуши 55,6 фоизни ташкил этди. Жами хизматлар ҳажми эса 4 448,1 млрд. сўм бўлиб, 116,9 фоизга бажарилди.
Иқтисодиётнинг асосий таянчлари бўлмиш тадбиркорлик субъектларига қулай шароит яратилиши ортидан жорий йилнинг январ-сентябр ойларида жами 903 та тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятларини бошладилар. 2024 йил давомида 12353 та, шундан январ-сентябр ойларида 10587 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган эди. Амалда эса, жорий йилнинг 9 ойи якуни билан 14759 нафар фуқаро янги иш ўринлари билан таъминланди.
Шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига
1712 нафар, хизмат кўрсатиш соҳасида 9828 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1006 нафар ҳамда қурилиш соҳасида 2213 нафар фуқаро доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишлар билан банд этилди.
Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳам бу йил катта ютуқларни қўлга киритдик. Январ-сентябр ойлари давомида жами лойиҳа қиймати 327,5 млрд. сўмлик 80 та лойиҳа ишга туширилди.
Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар киритилиши ҳисобига ўтган 9 ойлик давр учун 42,0 млн. долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилиш белгиланган бўлса, амалда эса январь-сентябр ойларида 11 та лойиҳада 104,0 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилди.
Шу ўринда шаҳримизнинг экспорт салохияти ҳам йилдан йилга ошиб бораётганини алоҳида тилга олиш лозим. 2024 йил давомида 110,4 млн. долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган. Мазкур режани амалга ошириш учун мавжуд корхоналар билан чекланиб қолмасдан, янги экспортёр корхоналарни ташкил қилиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаяпти
С.Т. Ҳайдаров,
Жиззах шаҳар ҳокимининг
молия-иқтисодиёт ва камбағалликни
қисқартириш масалалари
бўйича биринчи ўринбосари.