УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова ҳамда Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2024 йил 19 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида белгиланган устувор вазифалар ва бу вазифаларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини ўрнатиш, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳаракатлар дастурининг ижроси, ҳокимларнинг ҳудудларни ривожлантириш бўйича дастурларида белгиланган вазифаларни манзилли ўрганиш ҳамда депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида вилоят Кенгаши депутатларини шаҳар ва туман Кенгаши депутатларига бириктириш, ҳудуддаги муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал этиш чораларни кўриш каби масалалар юзасидан фикр билдирилди.

    Шунингдек, учрашув давомида янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларига асосан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига берилган ваколатлар ва вазифалар, уларни амалга ошириш бўйича тавсиялар,  Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳам батафсил маълумотлар берилди.


Авторизация