2024-йилнинг 21-23-ноябр кунлари бўлиб ўтган “Ипак йўлида туризм” 29-Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Жиззах вилояти павилонида 20 дан ортиқ "Ҳелло Зомин", "Е-Марго Травел", "Aсила Тоур", "Моунтаин Травел", "Респонсибле Травел" туристик компаниялари ва Бахмал спорт туристик маскани ҳамда меҳмонхоналар фаол иштирок этишди.
Жиззах павилонида ярмарка кўтаринки руҳда ўтказилиб, унда Жиззах вилоятининг анъана ҳамда қадриятлари ёрқин намойиш этилди. Шунингдек, Жиззах вилояти туризм бошқармаси ва туркомпаниялар, меҳмонхона вакиллари томонидан ҳам вилоятимиз туризм салоҳияти фаол тарғиб қилинди. Туризмни ривожлантириш борасида Туркия, БAA, Корея, Франсия, Малайзия, Индонезия ва бошқа бир қатор давлатлардаги туристик компаниялар билан музокаралар ҳам олиб борилди.
Булардан ташқари “Зомин” ТРЗ худудида қор чанғиси йўлагини қуриш учун Қозоғистон Республикасидан инвестор ва мутахасисларни жалб этиш юзасидан меморандум имзоланди. Қўшни давлатнинг бир қатор нуфузли туркомпаниялари ва Туркистон вилояти вакиллари билан Жиззах вилоятига хорижий сайёҳларни жалб этиш бўйича ўзаро музокарлар ўтказилди.
Қолаверса, музокара жараёнида экотуризм, экстремал тоғ туризми, маданий туризм, зиёрат туризми, этнотуризм, гастротуризм, ишбилармонлик туризми каби янги турпакетларни йўлга қўйиш, тарғиб қилиш ва Қозоғистон давлатидан вилоятимизга ташриф буюрадиган сайёҳлар оқимини ошириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.
Ярмарка давомида мазкур туризм соҳасидаги тадбиркорлар томонидан Хиндистон, Малазия, Хитой, Индонезия, Қозоғистон, Россия Федерацияси ва бошқа давлатлар билан сайёҳларни жалб этиш бўйича 300 дан зиёд шартномалар имзоланди.