НАТИЖАЛАР - ШАРОИТГА МОНАНД

Сўнгги йилларда барча ҳудудларда бўлгани сингари Жиззах вилоятида ҳам спортни ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Бахмал туманида янгидан замонавий спорт мактаби ташкил этилди, Жиззах шаҳридаги 3 та ва туманлардаги 10 та спорт мактаблари бугунги кун талабларига мос таъмирдан чиқарилди.

Жиззах шаҳрида Жиззах Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тўлиқ қайта таъмирланиб, 200 ўринли қўшимча ётоқхона, камондан отиш ёпиқ спорт зали, замонавий ёпиқ сузиш ҳавзаси қурилди. Шунингдек, Футбол академияси, Киберспорт аренаси, вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослашган спорт мактабида универсал зал ҳамда барча замонавий шароитларга эга футбол мактаби янгидан ташкил этилди.

- Зомин, Зарбдор, Мирзачўл, Пахтакор ва Янгиобод туманларида енгил конструкцияли ёпиқ спорт заллари қуриб, фойдаланишга топширилди. Шунга монанд жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз спортчилари Ўзбекистон чемпионати ва кубок баҳсларида жами 450 га яқин ва халқаро спорт мусобақаларда 80 дан зиёд медалларни қўлга киритишди. Яратиб берилган ушбу шароитлардан руҳланган вакилларимиз йил сўнгигача ушбу кўрсаткичларни янада яхшилашади, - дейди вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Жалол Ўктамов.

 

 Саид Донишев


Авторизация