ЭЛ ЭЪЗОЗИДАН ОРТИҚ БАХТ ЙЎҚ

Истиқлолимизнинг 33 йиллик шодиёналари бошланган кезларда вилоятимиз ҳокимлиги тантаналар мажмуида давлатимизда таъсис этилган орден ва медаллар, шунингдек, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ўз соҳибларига топширилди.

Сўнгги етти йилда Ватанимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга ошириш, ўзининг ёрқин истеъдоди, кўп қиррали ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, юриспруденция ва бошқа соҳаларда кўп йиллар ҳалол ва самарали меҳнат қилган замондошларимиз шукуҳли даврада жам бўлди. 

Транспорт ходими Маҳмуджон Ғафуров, якка тартибдаги тадбиркор Тоҳир Холматов, шифокор Ўрол Бегалиев, халқ таълими фахрийлари Ҳалима Хидирова, Ҳамидулла Мелиев, Насиба Раҳматуллаева, Сафар Рўзибоев, маҳалла фаоли Раҳматулла Бўстонов, Жўра Қораев, Раъно юсупова босиб ўтган ҳаёт йўли барча учун ибрат мактаби вазифасини ўтайди. 

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Эргаш Салиев, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шароф Убайдуллаев орден ва медаллар, кўкрак нишони соҳиблари ҳақида ғурур билан гапиришди. “Янги Ўзбекистон-2030” стратегиясини босқичма-босқич амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларда замондошларимизнинг ўрни ва муносиб ҳиссаси бўлишига шубҳа йўқ.

Раҳматулла ЮНУСОВ


Авторизация