Қозон (Волгабўйи) Федерал университети ректори Ленар Сафин бошчилигидаги делегацияни Жиззах вилояти ҳокими қабул қилди.
Вилоят ҳокимлиги анжуманлар саройидаги қабулда вилоят ҳокими Эргаш Салиев, Қозон (Волгабўйи) Федерал университети ректори Ленар Сафин, ўқув ишлари бўйича проректори Екатерина Турилова ва унинг Жиззахдаги филиали раҳбарлари ҳамда вилоят ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда иккала ҳудуд ўртасида Жиззах шаҳридаги Қозон Федерал университети филиалида “Васийлик кенгаши” очилиши буйича келишув имзоланди.
“Васийлик кенгаши” раиси этиб вилоят раҳбари Эргаш Салиев тайинланди. Кенгаш раиси ўринбосари Қозон (Волгабўйи) Федерал университети ректори Ленар Сафин бўлди.
Жиззах шаҳридаги Қозон (Волгабўйи) федерал университети филиалининг васийлик кенгашининг вазафаси филиал фаолиятини тизимли ва самарали ташкил этиш, таълим жараёнида ижтимоий шериклик тамойилларини амалга ошириш, таълим сифатини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, малакали матахасисиларни жалб қилиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, ёш олимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат.
Шунингдек, филиалда талабаларни таълим олиш, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун фан тўгараклари, зарурий моддий-техник базаси таъминотини йўлга қўйиш, талабалар тураржойларида яшаш шароитларини яхшилаш учун тегишли чора-тадбирларини белгилаш ҳам назарда тутилган.
Бундан ташқари учрашув давомида Қозон (Волгабўйи) федерал университети билан Ҳиндистон инвесторлари ўртасида алоҳида келишув меморандуми ҳам имзоланди.
Саид Донишев