СПОРТЧИ ҚИЗ ИЧКИ ИШЛАР САФИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Жиззахлик Ёқутхон Холбекова шу йилнинг 17-25 май кунлари Япониянинг Кобе шаҳрида бўлиб ўтган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган эди. Узунликка сакраш баҳсларининг финал босқичида дунё спортчилари ичида тенгсиз эканлигини исботлаган Ёқутхон эндиликда ички  ишлар органлари сафига қабул қилинди.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майёр Ғайрат Қодиров спортчининг хонадонида бўлиб, унинг ютуқлари билан яқиндан танишди ва Ёқутхон Холбековага ички ишлар бошқармаси, жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими ходими эканлигини тасдиқловчи гувоҳномани топширди.

 

 Саид Донишев


Авторизация