ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

 

Кейинги пайтларда вилоятимизда, хусусан, Жиззах шаҳрида ободонлаштириш масаласида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Афсуски, шунга қарамасдан жойларда белгиланмаган жойларга ҳануз чиқинди ташлаб кетиш, натижада она табиатга билиб-билмай жуда катта зарар етказаётганлар ҳам тез-тез учраб турибди. Хўш, шаҳримиз гўзаллиги, тозалиги кимларга ёқмаяпти? Ўзимиз яшайдиган уй, кўча, маҳалла ободлигига нега бефарқмиз? Ахир бу экологик муаммолар ортидан қанчадан-қанча аҳоли, айниқса, кексалар, фарзандларимиз, набираларимиз жабр кўради?

Азиз юртдошлар, журналист ва блогерлар, қадрли ижодкорлар! 

"Жиззах овози" газетаси таҳририяти ҳамда халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Саид Донишев ташаббуси билан "Шаҳримиз ободлигига барчамиз масъул!" деб номланган видеороликлар сценарийси учун танлов эълон қилинади. Бунда сиз юқорида келтириб ўтилган муаммолар ва унинг ечими тўғрисида қисқа, лўнда ва албатта таъсирли ғояларингиз билан иштирок этишингиз мумкин. Энг яхши деб топилган таклифлар асосида видеороликлар тасвирга олиниб, маҳаллий телеканаллар ва ижтимоий тармоқларда намойиш этилади. Муҳими, бу билан сиз шаҳримиз ободлигига ҳисса қўшиш билан бирга "Жиззах овози" таҳририяти ҳамда шаҳар Кенгаши депутати С. Донишев томонидан таъсис этилган эсдалик совғаларни ҳам қўлга киритасиз.

Шошилинг, танлов муддати жуда қисқа. Материаллар шу йилнинг 17 январидан 24 январига қадар "Жиззах овози" таҳририятида, шунингдек, +998905964273 телефон рақамига уланган телеграм тармоғи орқали қабул қилинади.



Авторизация