АВТОМАШИНА ГАЗ БАЛЛОНИ ПОРТЛАДИ

Жорий йилнинг 28 май куни соат тахминан 13:00 лар атрофида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М-39 автомобиль йўлининг 1015 километрида ҳаракатланиб келаётган “Nexia-2” русумли автотранспорт воситасининг газ баллони портлаши оқибатида бахтсиз ҳодиса содир этилди.

Айни пайтда ички ишлар ходимлари томонидан транспорт воситасидаги ҳайдовчи ҳамда йўловчиларнинг сони ва шахсига аниқлик киритиш мақсадида суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 - Суриштирув якуни бўйича тўлиқ ва батафсил маълумот тақдим этилади, - дейилади Жиззах вилояти ИИБ телеграм каналидаги дастлабки билдирилган расмий муносабатда. 

Шу ўринда ички ишлар идоралари ходимлари барча ҳайдовчилардан транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларини ўз вақтида синовдан ўтказишларини ва белгиланган меъёр талаблари асосида газ тўлдиришларини эслатиб ўтишган.


Авторизация