МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛАЯПТИ

Орадан ўтган вақт оралиғида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилиб, мақолада келтирилган важлар ўз тасдиғини топди. Айни дамда чиқиндихонада ёнғин чиқишини олдини олиш ва уни бартараф этиш борасида чиқиндилар суриш, зичлаш ва кўмиш ишлар амалга оширилаяпти. Мазкур жараёнга 1 та оавтоюклагич, 1 та компактор ва 5 та самосвал жалб этилган. 

Мақолада Шароф Рашидов туманидаги Халқобод МФЙдаги янги ҳовлилардан иборат ҳудуддаги шароит хусусида ҳам сўз борган. Ушбу ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ҳокимлигига хат юборилган. Бироқ ҳалигача жавоб келгани йўқ. Демак, туман ҳокимлигида ижро интизомига лоқайдликми бу ёки шунчаки аҳоли эътирозларига панжа ортидан қарашми? Яна бироз кутайликчи. Балки энди туман ҳокимияти масалага жиддий қарар.


Авторизация