2 гектар майдонда «Ёшлар боғи» ташкил қилинди

Жиззахлик ёшлар «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси доирасида «Ёшлар боғи»ни бунёд этиш ташаббуси билан чиқишди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси томонидан қўллаб-қувватланди. Натижада Шароф Рашидов тумани ҳудудидан 2 гектар майдон ажратилди. Ажратилган ер майдони аввал ёшлар жамоалари иштирокида тозаланиб, каталпа, қайроғоч, сафора, ясин, терак каби мингдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

Дарахт экишдек савоб иш жиззахлик ёшлар томонидан уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.


Авторизация